Қозоғистонда фавқулодда вазият режими жорий этилди
Олам
−
31 Январь 2020
13119Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги (Қозоғистон) элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 27 январь куни ичида 52 нафар йўловчи, жумладан, 42 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Шимолий Қозоғистон вилояти ҳудудида қорда қолиб кетган ва йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан евакуация қилинган. 30 январь куни автобус маршрут бўйича ҳаракатланишда давом этган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар бермоқда.
Элчихонанинг маълум қилишича, аномаль об-ҳаво шароити туфайли Қозоғистоннинг қатор ҳудудларида фавқулодда вазият режими жорий этилган, муҳим автотрассалар ёпилган.
Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида қиш мавсумида Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига эътибор қаратишларини сўрамоқда.
“Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, транзит билан бошқа давлатга ўтаётган юртдошларимиз, зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (телефон: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10); Aқтау шаҳридаги Бош консулхонага (телефон: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (телефон: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси