Қозоғистонда эркак 26 та ручкани ютиб юборди
Олам
−
15 Октябрь 2025 2673 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 38 ёшли эркак 26 та ручкани ютиб юборди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
Малумотларга кўра, 38 ёшли эркак дўсти билан гаров ўйнаган ва 26 дона ручкани ютиб юборган. Кейинроқ эркак қориндаги кучли оғриқлар туфайли тез ёрдам чақирган ва шифохонага ётқизилган.
Шифокорлар эракнинг ошқозонидаги барча ручкаларни олиб ташлаш учун икки соатлик операция ўтказган ва беморнинг ҳолати ҳозирда барқарор эканлигини билдирган.
“Эркак эндоскопик жарроҳлик амалиётини ўтказди. Барча бегона жисмлар кесилмасдан олиб ташланди. Ҳозирда бемор жарроҳлик бўлимида, аҳволи барқарор”, дейди эндоскопист Мухамедали Тўлагенов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида икки ёшли бола мунчоқнинг 105 та магнит шарчасини ютиб юборган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси