Қозоғистонда эпидемия тарқалди. Минглаб чорва сўйиш учун жўнатилган
Олам
−
15 Октябрь
16472Ғарбий Қозоғистон вилоятида минглаб қорамоллар бруцеллёз билан касалланди. Бу ҳақда вилоят ветеринария бошқармасига таяниб, “Tengrinews” хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятнинг деярли ҳар бир туманида санитария хизмати томонидан касалланган чорва моллари рўйхатга олинган. Айрим ҳайвонлар сўйиш учун юборилган. Йил бошидан буён эса 600 минг бошдан ортиқ қорамолнинг 5 мингга яқини касалликка чалинган. Майда шохли қорамоллар орасида миллиондан ортиғининг 1,2 минги касалланган.
Маълумотларга кўра, жорий йил Ғарбий Қозоғистон вилоятида жами 4 минг бошдан ортиқ чорва моллари сўйилган. Қишлоқ аҳолисига йўқ қилинган ҳайвонлар учун пул компенсацияси тўланган.
“Ҳайвонлар гўштини истеъмол қилиш фақат иссиқлик билан ишлов берилгандан кейингина мумкин. Ундан олдин қорамол гўшти музлаткичда камида 12 соат туриши керак. Қўй ва эчкиларнинг ифлосланган гўшти хавфли. Уни фақат консерва шаклида истеъмол қилиш мумкин”, дейди Ғарбий Қозоғистон вилояти ветеринария бошқармаси бошлиғи Кенжебек Аймашев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Уйғур туманидаги Улкен Аксу қишлоқ округида куйдирги касаллиги шубҳаси билан тўртта ҳолат аниқланган эди.
LiveБарчаси