Қозоғистонда даҳшатли авария содир бўлди (видео)
Олам
−
11 Апрель 2023
17282Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ҳайдовчи қаровсиз қолдирган автобус 6 кишини босиб кетди, оқибатда 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Bizmedia.kz” хабар берди.
Фожиа Чимкент шаҳрида рўй берган. “Бахит” турар-жой мажмуаси ёнида ҳайдовчи эътиборсиз қолдирган йўловчи автобуси 6 нафар пиёдани уриб юборган. Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, автомашина ўз-ўзидан қияликдан пастга ҳаракатланиб, “Байтереков” кўчасида одамларнинг устига келиб қолган. Бир неча киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Чимкент соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, уч киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 2 киши кейинроқ вафот этган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳайдовчи охирги йўналиш бўйлаб бурилишдан сўнг автобусни қўл тормозида қолдирган. Автобус ўз-ўзидан қияликдан пастга силжиган ва пиёдалар билан тўқнашиб кетган. Айни пайтда автобус текширув ва синовдан ўтказилмоқда.
Ҳайдовчи қўлга олиниб, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми билан терговга қадар текширувга жўнатилган. Воқеа жойида терговчилар ва криминологлар ишламоқда. Автобуснинг яроқлилигини текшириш учун автотехник экспертиза тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь