Қозоғистонда чорва молларига карантин жорий этилди

Олам

image

Қозоғистонда куйдирги касаллиги сабабли чорва моллари учун мажбурий карантин жорий этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров маълум қилди.

Вазир Атирау вилоятида куйдирги касаллиги аниқлангани муносабати билан бошқа мамлакатларга гўшт етказиб беришга карантин жорий этиш имкониятига изоҳ берган.

“Биз ҳозир талабларни кучайтирмоқдамиз, ишимизни кучайтирмоқдамиз, аслида, Атирау вилоятида сўйиш жойида чорва моллари нобуд бўлди, биз у ерда карантинни жорий қилдик, барча зарур дезинфекция тартиб-қоидаларини ўрнатдик”, деган Сапаров.

Вазир ветеринария назорати чоралари кучайтирилганини ҳам таъкидлаган. Шунингдек, у янги қоида жорий этилганини ҳам айтиб ўтган. Унга кўра, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга олиб ўтилаётган ҳайвонлар ҳар бир ҳудудда етти кун карантинда сақланиши керак.

“Илгари қорамоллар вилоятдан вилоятга ўтказилганда карантин ишлари олиб борилмаган бўлса, энди у ерда 7 кунлик карантин жорий этилади", деган вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги энг йирик ҳисобланган “Дина” бозоридаги чакана савдо объектларини текшириш чоғида куйдирги бактерияси аниқланганди. Атирау шаҳри аҳолисига ветеринария назоратидан ўтган гўшт сотиб олиш, овқатни камида 70 даража ҳароратда яхшилаб пишириш, хом гўшт билан алоқа қилгандан кейин қўл ва асбоб-ускуналарни ювиш, келиб чиқиши номаълум гўшт ёки етарли даражада иссиқлик билан ишлов берилмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик тавсия этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон карантин чорва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг