Қозоғистонда чеклов чоралари кучайтирилди
Олам
−
21 Декабрь 2020
9716Қозоғистонда жорий йилнинг 25 декабридан 2021 йилнинг 5 январигача коронавирус билан боғлиқ чеклов чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати COVID-19 га қарши кураш бўйича идоралараро комиссия йиғилишидан сўнг хабар берган.
Қайд этилишича, мамлакатда спорт ёки бошқа оммавий тадбирлар, шу жумладан Янги йил байрамлари ва корпоратив базмлар тақиқланади.
Қарор келаси йилнинг январь-февраль ойларида ЎРВИ ва грипп касаллиги ортиши таъсирида коронавирус инфекцияси кўпайиши хавфи борлиги сабабли қабул қилинган.
Шунингдек, Комиссия чакана савдо тармоғида коронавирусга қарши дорилар нархини ўртача 24 фоизга тушириш бўйича чоралар кўришга қарор қилган.
Комиссия раҳбари, Бош вазир Асқар Мамин ҳокимларнинг эътиборини жамоат жойлари, мактаблар ва болалар боғчаларини сифатли тозалаш, шунингдек, коронавирусга қарши эмлаш учун пунктлар тайёрлаш зарурлигига қаратган.
Ички ишлар вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда таътилдан олдин ва таътил кунлари санитария-эпидемиология талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича кўрсатма берилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 191 мингдан ошган. 2 мингдан кўп бемор вафот этган.
LiveБарчаси