Қозоғистонда бортида 67 киши бўлган йўловчи самолёти қулаб тушди (видео)

Олам

image

Озарбайжон авиакомпаниясининг Баку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учради. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қазаэронавигацияга кўра, Embraer 190 самолёти AHY8243 Баку-Грозний йўналишида учиб кетаётганда қуш билан тўқнашув туфайли бошқарув тизими бузилган ва фавқулодда вазият юзага келган. У Ақтау шаҳридаги аэропортга қўниши керак бўлган. Ҳаво кемасида 62 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж бўлган.

Самолёт ҳалокатидан сўнг Қозоғистон ФВВнинг 52 нафар ходими ва 11 та техника воқеа жойига юборилган. Қутқарув бўлинмалари ёнғинни ўчиришга киришган. Ҳозирги вақтда жабрланганлар ҳақида маълумот аниқланмоқда. Дастлабки хабарларга кўра, 6 киши омон қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг