Қозоғистонда аёл боласи ва ўзини 12-қаватдан ташлади
Олам
−
09 Июнь 2023
10429Қозоғистоннинг Остона шаҳрида аёл боласи ва ўзини 12-қаватдан ташлади. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Келтирилишича, воқеа бугун, 9 июнь куни соат 14:19 да содир бўлган.
“102 га Сиғоноқ кўчасида болали аёл 12-қаватнинг деразасидан қулаб тушгани ҳақида хабар келиб тушди. Полиция ходимлари воқеа жойига етиб келди. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди, боласи эса шифохонада вафот этди”, дейилади маҳаллий полиция хабарида.
Кейинроқ аёлнинг ўз жонига қасд қилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳамда экспертиза тайинлангани хабар қилинган. Воқеанинг қолган тафсилотлари ҳозирча очиқланмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели туманида 27 ёшли Д.А. 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлаган эди. Оқибатда она ҳам, болалар ҳам воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-(қасддан одам ўлдириш) ва 103-(ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь