Қозоғистонда Amazon'нинг дата марказлари жойлаштирилиши кутилмоқда
Олам
−
19 Сентябрь 2023
2875Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Нью-Йоркда Amazon корпорацияси вице-президенти Сьюзан Пойнтер билан учрашув ўтказди, унда томонлар республика ҳудудида маълумотлар (дата) марказларини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Дунёдаги энг йирик технология компанияси вакили билан суҳбат чоғида булутли технологияларни ривожлантириш ва маълумотлар (дата) марказларини қуриш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Президент Қозоғистоннинг электрон технологиялар соҳасидаги ютуқларига эътибор қаратди. Ҳукумат мамлакатимизда рақамли соҳани янада такомиллаштириш учун ўз синфидаги энг яхши инфратузилма ечимлари мавжудлигини таъкидлади. Компания бутун Марказий Осиё минтақасини қамраб олиш истиқболи билан Қозоғистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди”, дейилади хабарда.
Учрашув чоғида Қозоғистон Рақамли ривожланиш ва аерокосмик саноат вазирлиги ва Amazon Web Services ўртасида Outpost булутли ечимини сотиб олиш ва унинг QazTech платформаси билан интеграциялашуви бўйича пилот лойиҳани ишга тушириш бўйича келишув имзоланган.
“Ушбу қадам Қозоғистонда глобал иштирокчиларнинг маълумотлар марказларини жойлаштириш ва мамлакатнинг минтақавий IT-хаби сифатидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш учун асос яратади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
LiveБарчаси