Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича референдум лойиҳаси Президентга юборилди
Олам
−
27 Август
2360Қозоғистон ҳукумати мажлисида "Республика референдумини ўтказиш тўғрисида"ги фармон лойиҳаси учун овоз берилди ва у Президентга кўриб чиқиш учун юборилди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Мамлакат Энергетика вазири Алмасадам Саткалиевга кўра, у Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича “Республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги” ҳукумат қарори лойиҳасини ва Қозоғистон Республикаси Президентининг “Референдум ўтказиш тўғрисида”ги фармони лойиҳасини кўриб чиқишни таклиф қилган. Бу орқали Қозоғистон фуқаролари барқарор, самарали ва углеродсиз энергия манбаига асосланган мамлакат келажаги тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.
Мамлакат Бош вазири Олжас Бектенов Қозоғистон барқарор энергия манбаларидан четда қололмаслигини маълум қилди ва “Референдум ўтказиш тўғрисида”ги фармоннинг юқоридаги лойиҳасини овозга қўйди. Вазирлар ушбу ташаббусни қўллаб овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остонада АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик муҳокамалари бўлиб ўтган эди.
LiveБарчаси