Қозоғистонда 32 ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

Жамият

−

image

Қозоғистонда ичида 32 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган йўловчи автобуси ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Қозоғистон ФВВ хабар берди. 

Билдирилишича, воқеа 29 декабрь куни соат 18:50 да Айтекеби туманидаги Қорабутоқ-Қўстанай автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва ички ишлар ходимлари етиб келган. 

Екатеринбург-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобусдаги ўзбекистонликлар туман масжидига эвакуация қилинган. 

“Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ”, дейилади ушбу хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9 декабрь куни Тожикистоннинг 26 нафар фуқароси ва икки нафар ўзбекистонлик совуқ об-ҳаво шароитида йўлда тўхтаб қолган автобусдан эвакуация қилинганди.

 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг