Қозоғистонда 288 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги газ ўғирлаган ўзбекистонликлар ушланди
3-саҳифа
−
04 Апрель
11786Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Улар ўз юртида йирик миқдорда газ ўғирлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда "Orda" нашри хабар берди.
Жамбил вилояти ИИБнинг хабар беришича, 3 апрель куни вилоятнинг Рисқулов туманида полиция икки нафар хорижликни қўлга олган. Ушланганлар Самарқанд вилоятида умумий қиймати 288 миллиард сўмдан ортиқ табиий газни ўғирлашда гумон қилинмоқда.
"Қидирувдагилар вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Тез орада уларни Ўзбекистонга топшириш режалаштирилмоқда", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Қозоғистонда хорижликлар кўп ҳолларда пора беришга уриниш, қамоқдан қочиш ва ноқонуний интим хизматлар кўрсатишда айбланиб, ҳибсга олинади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 18 йилдан бери давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь