Қозоғистонда 1 ёшли бола кўкйўталдан вафот этди
Олам
−
12 Июнь
2977Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида бир ёшли бола кўкйўтал сабабли вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназаровага таяниб “Tengrinews” нашри хабар берди.
Аниқлик киритилишича, 1 ёш 11 ойлик бола кўкйўталдан вафот этган. Бунинг асосий сабаби сифатида боланинг кўкйўталга қарши эмланмагани кўрсатилган.
“Бу йил биз бутун аҳолининг соғлиғи жуда заиф эканлигини кўрдик, ҳатто сўнгги бир неча йил ичида тўпланган эмланмаган болаларнинг арзимас қатлами ҳам шундай эпидемияга сабаб бўлди. Шунинг учун эмлаш билан шуғулланмайдиган ота-оналар масъулиятли бўлиши керак, деб ҳисоблайман”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова.
Маълумот учун, Қозоғистонда кўкйўтал билан касалланиш 120 бараварга ошган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда кўкйўтал билан касалланиш ҳолати 3 та, 2023 йилда эса 393 та беморда қайд этилган. 2024 йилнинг сўнгги беш ойида эмланмаган 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида кўкйўталнинг 62 та тасдиқланган ҳолати қайд этилган.
Садоқат Ҳамраева
LiveБарчаси