Қозоғистонда “права”сиз автомобиль бошқаришга рухсат берилди

Олам

image

Қозоғистонда ҳайдовчилар автотранспорт воситаларини ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасисиз бошқариш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича имзолаган қонунда сўз боради

Қайд этилишича, ҳайдовчилар автоуловда фақат шахсий гувоҳнома билан ҳаракатланиши мукин бўлади. Полиция ходимлари автомобиль эгаси ҳақидаги барча бошқа маълумотларни планшет орқали кўради. Бунинг учун махсус маълумотлар базаси яратилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Қозоғистонда 10 ёшдан ошган автобусларни рўйхатдан ўтказиш 2022 йил 1 январдан тақиқланади. Бу орқали йўллардаги хавфсизликни ошириш мақсад қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг