Қозоғистонда ҳарбийлар денгизга оқиб кетди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
16:25 2953 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида ҳарбий-денгиз кучлари машғулоти вақтида 19 нафар ҳарбий денгизга оқиб кетиб, оқибатда улардан 9 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 24 сентябрь куни Каспий денгизи соҳилида ўқув-жанговар вазифани бажариш вақтида юз берган. Об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва шамол кучайиши оқибатида тўлқин ҳарбий хизматчиларни денгизга олиб кетган.
Маълумотларга кўра, денгизга 19 нафар ҳарбий тушиб кетган. Ҳозирга қадар 9 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланган. Яна 3 нафари, жумладан, бир киши шифохонага ётқизилган.
Қолган ҳарбийларни қидириш ишлари давом этмоқда. Қидирув-қутқарув ишларига Ҳарбий-денгиз кучлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари, авиация ва бошқа тегишли хизматлар жалб қилинган.
Ҳодиса тафсилотларини аниқлаш ва қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш учун Мудофаа вазири Даврон Косанов бошчилигидаги комиссия воқеа жойига юборилган. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. Вазирлик уларнинг оилаларига зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ҳарбий кемаси Покистон ҳарбий кемаси билан халқаро сувларда тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси