Қозоғистонда ҳам фоҳишахоналар бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда
Олам
−
04 Декабрь 2023
6010Қозоғистон бўйлаб полиция интим хизматлар кўрсатиладиган фоҳишахоналар, сауналар ва массаж салонларида оммавий рейдлар ўтказмоқда. Бу ҳақда “Polisia kz” хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган рейдларнинг биринчи кунида ички ишлар органлари томонидан фоҳишалик билан шуғулланиш учун бинолар бериш билан боғлиқ 70 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Айбдорлар мамлакат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 450-моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Атирау вилоятида ўтказилган рейд давомида Туркистон вилоятида 18 йилдан бери бедарак йўқолганлар рўйхатидаги аёлни топган.
“Суҳбат давомида у 16 ёшида ота-онаси билан жанжал туфайли 2005 йилда уйидан чиқиб кетгани ва мамлакатнинг турли шаҳарларида яшаётганини айтди. Ўшандан бери у яқинлари билан алоқа қилмаган”, дейилади хабарда.
У Олмаота ва Чимкент шаҳарларидаги турли муассасаларда фаррош бўлиб ишлаган. Ҳозирда қизни оиласига жўнатиш учун тегишли чоралар кўрилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.
“Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмалари полиция билан биргаликда рейдларни давом эттиради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев мамлакатда фоҳишахоналар фаолияти урчиганини, 30 йил давомида давлат ҳам, амалдорлар ҳам бу ҳолатларга кўз юмганини билдирганди. Шунингдек, у энди мамлакатни бундай балодан тозалашга ваъда берган.
LiveБарчаси