Қозоғистон Зеленскийнинг Марказий Осиё ОАВларига берган интервьюси ғоясини шубҳали деб атади
Олам
−
03 Июнь
20492Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Марказий Осиёдаги бир қанча оммавий ахборот воситаларига интервью бериб, Россия Федерациясидан минтақа мамлакатларига “таҳдид” бўлаётганини айтганини шубҳали деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров брифингда маълум қилди.
Республика Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров бу маълумотлар расмий дипломатик каналлар орқали ўтмаганини таъкидлади.
“Айтишни истардимки, интервью билан боғлиқ бу фикр биз учун жуда шубҳали бўлиб чиқди. Бизга маълум бўлишича, Украина томони ушбу лойиҳани мустақил равишда бошлаган ва Қозоғистондаги бир қатор хусусий оммавий ахборот воситалари вакилларини Киевга интервью олиш учун таклиф қилган”, дея таъкидлади Смадияров.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари Украина Президенти Владимир Зеленский марказий осиёлик журналистларга интервью берганди.
LiveБарчаси