Қозоғистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик бўйича битим имзолади
Олам
−
07 Ноябрь 2023
5261Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жаксиликов Анқарада Туркия Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер билан мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик бўйича музокара ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Томонлар ўзаро манфаатли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари масалаларини муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Жаксиликов Туркия Ички ишлар вазирлигининг жандармерия бош қўмондони армия генерали Ариф Четин ва Мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Ҳалук Гергун билан учрашган. Сафар давомида Қозоғистон делегацияси Turk Aerospace Industries – TUSASH Aerospace Industries қўшма компаниясини ҳам бориб кўрган. Маълумот учун, у ерда авиация техникаси ва учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилади.
“Учрашув якунида Туркия ва Қозоғистон ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди. Ҳозирги вақтда икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасида ҳарбий фан-таълим, жанговар тайёргарлик соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мавжуд. Эндиликда ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилади”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси