Қозоғистон ва Россия чегарасидаги нейтрал ҳудудларда ҳайдовчилар аросатда қолдими?

Жамият

Жорий йилнинг 15 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.  Шу сабабли, Қозоғистон чегарасида қўшни республикалардан келаётган юзлаб автомобиллар тўпланиб қолган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг манбалари хабар бермоқда.

Видеохабар шаклидаги маълумотда Қозоғистон бир ойга чегараларни ёпгани муносабати билан икки давлат ўртасидаги нейтoрал ҳудудда автомобиллар тўплангани айтилган. “Қозоғистонга кириш ёпилди. На Россиядан, на Қирғизистондан келганлар киритиляпти”, дейди видео эгаси. 

Худди шундай ҳолат Россия чегарасида ҳам кузатилмоқда. Таҳририятга юборилган хабарга кўра, Москвадан келаётган юк машиналари ҳам ортларига қайтиб кетмоқда. “Биз ҳозир нейтрал ҳудудда турибмиз. Бизни (нейтрал ҳудуддаги) қўйиб юборар экан. Бу ҳудудга кирмаганлар ортига қайтариб юборилмоқда. Россиядан келганлар Россияга, Қирғизистондан келганлар Қирғизистонга қайтиб кетмоқда”, дейди қирғизистонлик ҳайдовчи.

Ушбу маълумотларни таҳририятнинг бир неча манбалари ҳам тасдиқлади. Нейтрал ҳудудга кирганлар ўтказиб юборилиши, бу ҳудудга кирмаганлар ортларига қайтиб кетаётгани айтилди. 

Маълумот ўрнида, Қозоғистонда COVID-19 пандемияси сабабли аҳолининг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя этиш мақсадида жорий йилнинг 16 март кунидан 15 апрелгача бўлган давр ичида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Бу вақтда одамлар гавжум жойлар, жумладан, йирик савдо нуқталари, кўнгилочар марказлар, кинотеатрлар, театрлар, кўргазмалар ва бошқа объектларнинг иш фаолияти чегараланади ва тўхтатилади.

Дунёнинг энг катта ҳудудга эга давлати Россияда ҳам карантин бўйича янада кескинроқ чоралар кўришни бошлаган. Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Россия янги турдаги коронавирус 2019-nCoV аниқланган чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкинлигини айтди. 

Нейтрал ҳудуд халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан, бирор давлатга тегишли бўлмаган ҳудуд ҳисобланади. Нейтрал ҳудудда бирор давлат ўзининг ҳокимиятини, юрисдикциясини юритиш тақиқланади. Бундай ҳудудлари вақтинча белгиланиши ҳам мумкин.    

 
   
 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон COVID-19

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг