Қозоғистон ШҲТга аъзо давлатлар энергетика тизимларини боғлашни таклиф қилди

Олам

image

Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) маконида энергия тизимларини бирлаштириш истиқболларини ўрганишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев бугун, 4 октябрь куни Остонада бўлиб ўтган ШҲТ энергия форуми чоғида айтиб ўтди. 

“Биз ШҲТ маконида электр энергетика инфратузилмасини ўзаро боғлаш имкониятларини, жумладан, тизимларимизнинг параллел режимда ишлашини, шу жумладан ШҲТ давлатларини максимал даражада жалб этиш имкониятларини ўрганишдан манфаатдормиз”, дейди Саткалиев. 

Шунингдек, у ШҲТда ҳамкорликнинг “энергия жамғариш ва сақлаш технологиялари, интеллектуал энергия тизими элементларини ва ақлли электр тармоқларини жорий этиш” каби илғор йўналишларини биргаликда ўрганишни таклиф қилган. 

Энергетика вазирлиги раҳбари ШҲТда узлуксиз электр таъминоти ва энергия хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қозоғистон ҳам ишлаб чиқарувчи станцияларни модернизация ва реконструкция қилишга сармоя киритиш масаласини кўриб чиқишдан манфаатдор эканини билдирган. 

“Шу муносабат билан мамлакатимизда электр ва иссиқлик энергетикасини ривожлантиришга қаратилган қатор ислоҳотларни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб борилмоқда”, дейди Саткалиев.

Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил 15 июнда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган халқаро ташкилотдир. 

2017 йил 9 июнда Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга тўлақонли аъзо бўлди, 2022 йил 16 сентябрда эса ШҲТ етакчилари Эроннинг қабул қилинишини тасдиқладилар. Ўша куни Беларусга тўлиқ аъзоликни бериш жараёни бошлангани эълон қилинди, у айни пайтда ташкилотда кузатувчи мақомида қолмоқда. 

ШҲТ давлатларининг умумий ҳудуди 35 миллион км² дан ортиқ, яъни Евросиё ҳудудининг 65% ни ташкил қилади. ШҲТ давлатларининг умумий аҳолиси тахминан 3,5 миллиард киши (2022), бу сайёра аҳолисининг ярми. 


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ Энергетика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг