Қозоғистон рус олигархига тегишли канални блоклади
Олам
−
19 Август 2023
6868Қозоғистон олигарх Константин Малофеевга тегишли Россиянинг “Царьград” тарғибот телеканалини блоклади. Бу ҳақда республика Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, сайтга кириш унинг манбаларидаги экстремизм тарғиботи туфайли ёпилган. Айни пайтда телеканалнинг бутун веб-сайтидан фойдаланиш имкони йўқ.
Билдирилишича, Қозоғистон давлат идораси “Царьград”га тўртта огоҳлантириш юборган. Уларнинг сўнггиси “Қозоқ миллатчилари Ғалаба байрами арафасида рус аёлларини қўрқитишмоқда” сарлавҳали мақолага тегишли.
Маълумот учун, бу каналнинг биринчи марта чекланиши эмас. Жумладан, 2020 йил июль ойида YouTube экспорт қонунчилигини бузгани учун “Царьград”ни қайта тиклаш имкониятисиз блоклаган.
Унинг асосчиси Константин Малофеев ҳам Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг санкцияланган одамлари рўйхатига киритилган. Шунингдек, у Россия Федерацияси ФСБси билан алоқаси бўлган православ олигарх сифатида танилган. Бундан ташқари, олигарх Украина ҳудудида ноқонуний қуролли гуруҳларни молиялашда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
LiveБарчаси