Марказий Осиёда ягона телеканал ташкил қилинади
Жамият
−
12 Август
11484Марказий Осиё давлатларининг умумий телеканали ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган минтақа давлатларининг ваколатли оммавий ахборот воситалари вакиллари маслаҳат йиғилишида сўз борди.
Қайд этилишича, тадбирда Қозоғистон Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Канат Искаков, Тожикистон Телевидение ва радиоэшиттириш давлат қўмитаси раиси Нуриддин Саид, Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ва бир қатор шахслар иштирок этган.
Шунингдек, йиғилиш давомида ОАВ соҳасида глобал муаммоларга қарши курашиш бўйича биргаликда қилинадиган саъй-ҳаракатлар муҳимлиги таъкидланган. Йиғилишдаги асосий масалалардан бири Марказий Осиёда ягона ахборот маконини яратиш бўлган.
Бунда томонлар ахборот хавфсизлиги ва маданий алмашинувни мустаҳкамлаш учун минтақавий умумий телеканал ва медиа платформа яратиш ғояларига тўхталган ва медиасаводхонликни ошириш ва сохта хабарларга қарши курашиш масалаларини ҳам муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасига давлат ташрифини ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитидаги иштирокини якунлаб, Тошкентга қайтганди.
LiveБарчаси