Қозоғистон Россия орқали Германияга нефть сотиш ҳажмини оширди 

Олам

image

Қозоғистоннинг “ҚазМунайГаз” (QMG) компанияси ва Германиянинг Rosneft Deutschland GmbH компанияси Германияга нефть етказиб бериш бўйича амалдаги шартномани 2026 йил охиригача узайтириш ҳақида келишувга эришди. Янги шартларга кўра, ҳар ойлик етказиб бериш ҳажми 100 минг тоннадан 130 минг тоннагача оширилади. Бу ҳақдаги маълумотни QMG бугун, 7 октябрь куни эълон қилинган пресс-релизда билдирди.

Шартнома шартига кўра, нефть асосан “Karachaganak Petroleum Operating B.V.” компанияси ресурсларидан етказиб берилади. Бу компания нефтни Ғарбий Қозоғистон вилоятида, Россия билан чегарада қазиб чиқаради. QMG қўшимча қилишича, 2024 йилдан бошлаб Германияга етказиб бериладиган нефтнинг бир қисми Каспий денгизидаги Қашаган конидан, 2025 йилдан эса Тенгиз конидан олинади.

Шартномани узайтириш ва етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳақидаги қарор “ҚазМунайГаз” бошлиғи Асхат Хасенов ва Rosneft Deutschland раҳбари Йоханнес Бремер ўртасидаги музокаралар натижасида қабул қилинди. Томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро қизиқиш билдиришди.

Қозоғистон нефтини Германиянинг Шведт шаҳридаги нефть қайта ишлаш заводига етказиб бериш 2023 йилда бошланган. Нефть “Дружба” нефть қувури орқали Россия, Беларусь ва Польша ҳудудлари орқали етказилади. 2025 йилнинг тўққиз ойи мобайнида Қозоғистондан Шведтдаги заводга етказилган нефтнинг умумий ҳажм тахминан 1,5 миллион тоннани ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия Қозоғистон нефть

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг