Қозоғистон Россия донининг Ўзбекистонга реэкспортини чеклади
Олам
−
11:57
4673Қозоғистонда учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) буғдой импортига жорий қилинган тақиқ Россия ғалласининг Хитой ва Ўзбекистонга реэкспортини 2024 йил охиригача чеклашга олиб келди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.
“Ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида, аввалроқ, Қозоғистон учинчи давлатлар ва ЕОИИдан буғдой импортини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бу эса Россия ғалласининг Ўзбекистон ва Хитойга реэкспортини чеклади”, деди Бектенов.
Бош вазир, шунингдек, 2024 йилда Қозоғистон орқали ЕОИИ давлатларининг транзит юклари учун ягона тариф даражаси оширилганини маълум қилди.
“Масалан, Россия ғалласининг Қозоғистон орқали Қирғизистонга экспорти учун тариф икки баравар оширилди”, деди Бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, августда Қозоғистон ҳукуматининг учинчи давлатлар ва ЕОИИдан буғдой импортини тақиқлаш тўғрисидаги қарори кучга кирган эди. Шундан сўнг 8 октябрь куни Росселхознадзор Қозоғистон орқали Россияга санкция остидаги маҳсулотларнинг ноқонуний олиб кирилиши ҳолатлари ҳақида хавотир билдирган. 17 октябрь куни эса Росселхознадзорнинг ўзи ҳам Россияга Қозоғистондан буғдой, ясмиқ, помидор, қалампир ва қовун олиб киришни вақтинча тақиқлаган. 21 октябрь куни Россия Қозоғистондан кесилган гуллар ва ғунчаларнинг ҳам мамлакатга импортини вақтинча чеклаб қўйди. Чекловлар фонида Россия Қозоғистонни Евросиё иқтисодий иттифоқи шартномасидаги транзит ташувлари бўйича ягона тарифлардан фойдаланиш тамойилини бузганликда айблади.
LiveБарчаси
26 Ноябрь