Россия Қозоғистонни темирйўл транзити тарифларини ноқонуний оширишда айблади

Олам

image

Россия Қозоғистонни Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) шартномасидаги транзит ташувлари бўйича ягона тарифлардан фойдаланиш тамойилини бузганликда айбламоқда. Бу ҳақда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг 25-мажлиси баённомасига таяниб, “КазТаг” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, комиссия Қозоғистон ҳудуди орқали юкларни темирйўл транспорти орқали ташиш тарифларининг ошиши туфайли ташиш ҳажмининг қисқариши хавфи мавжудлиги ҳақида Россия томонидан билдирилган ахборотни қабул қилган. 

Қозоғистон томони маълумотига кўра, тариф шартларини ўзгартириш иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатларни қоплаш ва темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш зарурати билан боғлиқ. Бу ўзгартириш ЕОИИ шартномаси ҳамда Қозоғистон Республикаси миллий қонунчилигига зид эмас.

“Қозоғистон Республикасининг миллий қонунчилигига мувофиқ, “Қозоғистон темирйўллари” АЖ айрим станцияларида юк ташиш учун тарифлар даражасини нархлар чегарасида ўзгартириш ҳуқуқига эга. Тариф даражасини нархлар чегарасида ўзгартириш Қозоғистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонуни асосида амалга оширилади. Шу билан бирга, “Қозоғистон темирйўллари” АЖ томонидан 2024 йил 16 апрелдан бошлаб айрим юклар учун инфратузилма бўйича тарифлар даражасининг ўзгариши “Россия темирйўллари” АЖ тарифлари даражасидан ошмайди”, дейилади Қозоғистон томони баённомасида.

Россия томонининг таъкидланишича, ЕОИИ шартномаси ЕОИИ давлатларининг тариф тизимлари ўртасида мажбурий мосликни талаб қилмайди. ЕОИИ шартномасига мувофиқ, аъзо давлатлар истеъмолчиларининг ҳар бир аъзо давлат ҳудуди бўйлаб темирйўл транспорти хизматларидан фойдаланишини таъминлаш аъзо давлатларнинг истеъмолчиларига яратилган шароитлардан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилиши керак.

Шу билан бирга, Евросиё иқтисодий комиссиясининг ички бозорлар фаолияти департаменти томонидан ушбу масалани кўриб чиқиш натижасида Қозоғистон томонининг темирйўл тарифларига нарх чегараларини қўллаш бўйича ЕОИИ шартномасига зид ҳаракатлар аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати Қозоғистондан буғдой, ясмиқ, зиғир уруғи ва гулларни мамлакатга олиб киришга вақтинчалик тақиқ қўйган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон темирйўл транзити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг