Қозоғистон Павел Дуровнинг TON валютасини расман қонунийлаштирди

Олам

image

Остона молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси Toncoin криптовалютасини AFSA лицензиясига эга платформаларда савдо қилиш учун тасдиқлади. Бу ҳақда “Durov Code”, нашри хабар берди.

Қайд этилишича, AFSA Toncoin’нинг ўрнатилган тартибга солиш стандартларини ўрганиб чиққан. Кенг қамровли текширувлардан сўнг унинг ушбу талабларга мос келишини аниқланган ва қабул қилинган.

Нашрга кўра, инвесторлар эндиликда Toncoin’ни AFSA лицензияланган платформаларида, меъёрий-ҳуқуқий база ва ҳимоялардан фойдаланган ҳолда олди-сотди қилишлари мумкин. Шунингдек Ton’нинг қўллаб-қувватланиши AFSA'га янги инвесторларни жалб қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга келганди ва Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Отабек Умаров билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Павел Дуров TON

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг