Қозоғистон МСК сайлов натижаларини эълон қилди

Олам

image

Марказий сайлов комиссияси (МСК) кеча, 20 ноябрь куни ўтказилган Қозоғистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. 

МСК қуйидаги дастлабки натижаларни берган: 

Қосим-Жомарт Тўқаев – 81,31 фоиз (6 456 392 киши); 

Жигули Дайрабоев – 3,42% (271 641 киши); 

Каракат Абден – 2,60% (206 206 киши); 

Меирам Кажикен – 2,53% (200 907 киши);

Нурлан Ауесбаев – 2,22% (176 116 киши); 

Салтанат Турсинбекова – 2,12% (168 731 киши);

“Ҳамма намзодларга қарши” – 5,8% (460 484 киши). 

“Сайловчиларнинг янгиланган рўйхатига кўра Қозоғистон Республикаси фуқароларининг умумий сони 11 953 465 кишини ташкил этди. Қабул қилинган сайлов бюллетенлари 8 300 046 та ёки 69,44%. Овоз бериш куни Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг 11 минг нафардан ортиқ ишончли вакили, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 641 нафар кузатувчиси, сиёсий партиялардан 15 минг 500 нафар, жамоат бирлашмаларидан 30 минг нафардан ортиқ кузатувчи сайлов жараёнларини кузатди”, дейди Қозоғистон Республикаси МСК раиси Нурлан Абдиров. 

20 ноябр куни соат 21:00 да Қозоғистон ҳудудида президентлик сайлови якунланди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайлов учун ўтказилган “exit-poll” натижалари эълон қилинган эди. Биринчи маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 82,45 фоизи Қосим-Жомарт Тўқаевга овоз берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг