Қозоғистон Хитойга дон етказиб беришни кўпайтирмоқчи

Олам

image

Ярим йил давомида Қозоғистон Хитойга 100 минг тоннадан ортиқ дон экспорт қилди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

“Жорий йилда Хитой томони билан Алашанкоу станциясига “кунига битта поезд” схемаси бўйича (коронавирус пандемияси сабабли уч йиллик тақиқдан сўнг) Қозоғистон донини экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди. Бунинг шарофати билан Қозоғистон экспортчилари Хитойга дон экспортини тиклади. Шундай қилиб, 2023 йилнинг биринчи ярмида Хитойга “кунига бир поезд” схемаси бўйича 100 минг тоннадан ортиқ маҳаллий буғдой экспорт қилинди”, дейилади вазирлик баёнотида .

Маълум қилинишича, эндиликда кунига иккитадан поезд жўнатиш бўйича келишув имзоланган.

"Бу ғалла экспорти ҳажмини сезиларли даражада оширади. Шунингдек, Хитой томони Қозоғистон донини қабул қилувчилар сонини кўпайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу Қозоғистон донини Хитойга етказиб бериш ҳажмини оширишга ҳам ёрдам беради", дея таъкидлайди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг олти ойида Қозоғистондан буғдой ва меслин экспорти 3,3 миллион тоннага етган. Экспорт ҳажми 876,7 миллион долларни ташкил этган. Маҳсулотнинг асосий қисми – 2,3 миллион тоннаси МДҲ давлатларига жўнатилган. Масалан, Ўзбекистонга – 1,7 млн, Тожикистонга - 325,1 минг тонна, Туркманистонга - 156,1 минг тонна дон экспорт қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 25,5 фоизга кўпдир. Бошқа мамлакатларга эса 974,6 минг тонна буғдой жўнатилган. Шулардан Афғонистонга 318,5 минг тонна, Италияга 214,5 минг тонна ва Хитой 152,8 минг тонна буғдой юборилган. Афғонистонга буғдой экспорти бир йилда 25,4 фоизга ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Хитой дон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг