Қозоғистон карантин чекловларини кучайтирмоқда
Олам
−
25 Декабрь 2020
5675Коронавирус пандемияси туфайли Қозоғистонда янги чекловлар кучга кирди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати веб-сайтида маълумот келтирилган.
Унга кўра:
- кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар, шу жумладан Янги йил ва корпоратив базмларини ўтказиш тақиқланди;
- эпидемиологик вазият барқарорлашгунча Тенгиз нефть ва газ конида чеклов чоралари кучайтирилди;
- чакана савдо тармоғида коронавирусга қарши дориларнинг нархи ўртача 24 фоизга пасайтирилди.
Шунингдек, Мангистау вилоятида баъзи чекловлар жорий этилмоқда. Тенгиз кони жойлашган ушбу минтақа ва Атирау чегарасида санитария пости ташкил этилган. Бозорларнинг иш вақти соат 18:00 гача қисқартирилди, кинотеатрлар соат 20:00 гача, савдо ва кўнгилочар марказлар ҳамда гипермаркетлар соат 22:00 да ёпилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь