Қозоғистон ғалла ва ун экспортига чеклов киритиши кутилмоқда
Олам
−
05 Апрель 2022
9744Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буғдой ва ун экспортига чекловлар қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс-Қозоғистон” Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеевга таяниб хабар бермоқда.
“Ғалла ва ун экспортига ҳам чеклов киритиш масаласи ишлаб чиқилмоқда”, дейди вазир журналистларга парламент мажлиси чоғида.
Унинг таъкидлашича, режалаштирилган чекловлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг буғдойни тегирмончиларга сотишни истамаслиги билан боғлиқ.
“Экспортчилар ички бозорга сотмоқчи эмас, экспорт нархи ошишини кутмоқда. Шу боис унни қайта ишловчилар ва буғдой етиштирувчилар ўртасида қандайдир номувофиқлик бор”, дея қўшимча қилди Ербол Карашукеев.
Бошқарма бошлиғи, шунингдек, Россиядан буғдой ва ғалла экспортини тақиқлаш билан боғлиқ вазият бошқармада назорат остида қолаётганини, қозоқ буғдойи истеъмолчиларга тўлиқ етиб боришини қўшимча қилди.
“Биз вазиятни биламиз, уни назорат остида ушлаб турамиз. Бугун эрталаб бизнинг дон балансимиз ижобий эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. [Маҳсулот] ички бозорга етарли, истеъмолга ҳам етарли, экспорт қилишга ҳам ортади”, дея қўшимча қилган вазир.
Қозоғистонда ғалла ва дуккакли экинларнинг ялпи ҳосили 2020 йилдаги 20,06 миллион тоннага нисбатан 2021 йилда 16,4 миллион тоннани ташкил этди (18,2 фоизга камайган). Бу пасайиш мамлакатнинг бир қатор ҳудудларидаги қурғоқчилик билан боғлиқ. Шунингдек, Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021-2022 қишлоқ хўжалиги йили учун ғалла экспорти прогнозини оширгани, республика 7-7,3 миллион тоннага яқин дон экспорт қилмоқчи эканлиги маълум қилинган.
Ўзбекистонга январь ойида 26,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга қиймати 8,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни импорт қилинган давлатлар:
• Қозоғистон – 26,6 минг тонна;
• Россия – 152 тонна;
• АҚШ – 50 тонна;
• Италия – 4,2 тонна.
LiveБарчаси