Қозоғистон фуқароси Қорақалпоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этди
3-саҳифа
−
24 Июль 2021
5386Қорақалпоғистонда Қозоғистон Республикаси фуқароси Toyota Land Cruiser русумли автомобилида ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича ЙТҲ жорий йилнинг 21 июль куни 14:00 лар чамасида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидан ўтувчи 4 К 1-йўлининг 5-6 километрида содир бўлган. Ҳайдовчи ушбу йўлдан ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, ЙТҲга учраган. Ушбу ҳодиса оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Маълум қилинишича, Toyota Land Cruiser русумли автомобиль ҳайдовчиси вақтинча Элликқалъа туманида яшовчи Қозоғистон фуқароси бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь