Қозоғистон Бош вазири Тошкентга келди

Жамият

image

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукумати порталида хабар берилди. 

Смаиловни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Смаилов ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.

Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Саммит дастури доирасида Ўзбекистон етакчиси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. 

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан бошлаб ИҲТ аъзосидир. Ушбу ташкилотнинг охирги саммити 2021 йилнинг ноябрь ойида Туркманистонда бўлиб ўтган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов ИҲТ Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Алихан Смаилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг