Қозоғистон билан чегарада Тошкентнинг йўлдош шаҳари қурилиши мумкин

Жамият

image

Тошкент вилоятининг 500 гектарга яқин майдони Тошкент шаҳрига ўтказилади ва у ерда пойтахтга “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси” барпо этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Тошкент шаҳрининг Тошкент вилояти, Тошкент тумани худудидан “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси” ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланган. Лойиҳа Норматив-ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри таркибида умумий майдони 493,56 гектар, бўлган ерларда “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси” ташкил этилади. Бу ерлар Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳудудидан ажратилади. 493,56 гектар майдоннинг 348,8 гектари қишлоқ хўжалиги ерларидан иборат бўлади.

Тошкентга қўшиладиган баъзи ҳудудлар тўғридан-тўғри Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасига туташ. Масалан, ИИБга қарашли “Бўрдоқичилик откорм базаси” худудининг шимол томонидан ўтувчи автомобиль йўлининг Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикасининг давлат чегара тўсиғи туташган жойи 1-бошланғич нуқта деб қабул қилинган.

Белгиланишича, Тошкент вилоятининг Тошкент туманидан Тошкент шаҳри маъмурий ҳудудидига ўтказилаётган ерлардан самарали фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари асосида амалга ошиpилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси”га ажратилган ерларни ўзлаштиришда унинг маҳаллий бюджети ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги “Йўлдош шаҳарча ва саноат зонаси”га ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг почта манзилини улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, автоматик тарзда электрон тизим орқали бепул ўзгартиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент майдон

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг