Қозоғистон байроғи дунёдаги энг яхши давлат байроғи деб топилди

Олам

image

Reddit фойдаланувчилари ўтказган “Дунё байроқлари турнири” (“Flags of the World Tournament”) онлайн мусобақаси якунига кўра, Қозоғистон байроғи дунёдаги энг чиройли давлат байроғи деб эътироф этилди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.

Турнир давомида платформа фойдаланувчилари энг гўзал давлат байроғини танлаш учун овоз берган. Финал босқичида Қозоғистон байроғи Кирибати байроғини ортда қолдириб биринчи ўринга чиққан. Бутан байроғи эса учинчи ўринни эгаллаган.

“Қозоғистон ғолиб бўлди! Сизлар овоз бериб, бу байроқни энг яхшиси деб танладингиз”, дея изоҳ берган мусобақа ташкилотчилари.

Таъкидланишича, турнир “pley-off” тизимида ўтказилган. Унда фойдаланувчилар турли давлат байроқларини бир-бири билан таққослаб, ҳар бир босқичда ғолибни овоз орқали аниқлаб борган. Овоз беришда дунёнинг кўплаб давлат байроқлари иштирок этган.

Шунингдек, турнирнинг кучли иштирокчилари қаторига Сейшел ороллари, Буюк Британия, Бразилия, Шри-Ланка, Ямайка ва Папуа – Янги Гвинея байроқлари ҳам кириб, улар финал босқичларига қадар етиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон байроғи энг яхши давлат байроғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг