Қозоғистон армиясида кўнгиллилар пайдо бўлади

Олам

image

Қозоғистон Мажлиси (парламент қуйи палатаси) депутатлари фуқароларга сафарбарлик, ҳарбий ҳолат, шунингдек, уруш даврида кўнгилли бўлиш имконини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.

Ҳужжатга кўра, энди қонунчиликда “кўнгилли” тушунчаси пайдо бўлади.

“Кўнгиллилардан иборат ўзини-ўзи мудофаа қилиш бўлинмалари маҳаллий ҳарбий ҳокимиятлар негизида тузилади ва уларга бевосита бўйсунади. Тинчлик даврида тайёргарлик кўриш бир қатор тадбирларни ўз ичига олган, жумладан, кўнгиллилар учун ўқув машғулотларни ҳам”, деди Мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдинов.

Шунингдек, агар кўнгиллилар жанговар миссияда бўлса, уларга ҳарбий қўмондонлик ва назорат органлари раҳбарлик қилади. Агар вазифалар ёрдамчи ёки таъминот бўйича бажариладиган бўлса, улар маҳаллий ижро органларига бўйсунади.

Қозоғистон қонунчилигига кўра, мамлакатга қарши тажовуз ҳолатлари ёки унинг хавфсизлигига бевосита ташқи таҳдид юзага келганда бутун Қозоғистон ҳудудида ёки унинг айрим ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этиш асоси мавжуд бўлади. Мамлакатнинг бутун ҳудудида ёки айрим ҳудудларида ҳарбий ҳолат Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони билан жорий этилади. Ҳарбий ҳолат жорий этилганда Президент томонидан, агар илгари эълон қилинмаган бўлса, қисман ёки умумий сафарбарлик эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон кўнгилли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг