Қосимжонов Абдусатторовнинг Тошкент турниридаги омадсиз натижасига изоҳ берди
Спорт
−
30 Март 2023
3885Шахмат бўйича XVII жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов QALAMPIR.UZ'га берган интервьюсида “Рустам Қосимжонов турнири” бўйича таассуротлари билан ўртоқлашди. Қосимжонов Абдусатторовнинг мусобақадаги омадсиз натижасини изоҳлади.
“Шахматда бундай ҳолат бўлиб туради. Рапидда қандайдир хато кетса, уни тўғирлашга етарлича вақт бўлмайди. Рапидда шахматчи қайсидир партияда мағлубиятга учраса, бу ҳолат қолган ўйинларга ҳам таъсир ўтказиши эҳтимоли катта”, дея қўшимча қилди гроссмейстер.
Шунингдек, Қосимжонов турнирнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
“Бу мусобақа бизнинг шахматчилар учун катта турнирларга тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Турнир ҳаммага ёқди. Менга ушбу чемпионат анъанавий турнирлар қаторига киритилиши режада борлиги айтилди”, дейди Қосимжонов.
Эслатиб ўтамиз, 1-халқаро “Рустам Қосимжонов турнири”да 9 давлатдан 20 нафар кучли шахматчи иштирок этди. Мусобақа баҳслари икки “Masters” ва “Challenger” гуруҳида ўтказилди. “Masters”да ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров, “Challenger”да эса сербиялик Александр Инжич ғолибликни қўлга киритди.
LiveБарчаси