“Қорасув” чегара пости очилди
Жамият
−
12 Сентябрь
3773Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, икки давлат раҳбари ўртасидаги келишувга асосан Ўзбекистоннинг “Қорасув” ва Қирғизистоннинг “Корасуу” ўтказиш пунктларининг фаолияти қайта тикланиши белгиланган.
“Қорасув” чегара божхона пости 3 гектардан зиёд майдонга эга бўлиб, бу ерда улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. Эндиликда бу ерда кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин.
Пост орқали йўловчилар асосан ёпиқ иншоотлар бўйлаб ҳаракатланади. Постда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкор ва самарали амалга ошириш учун барча шароитлар назарда тутилган. Шунингдек, постнинг очилиши қўшни давлат фуқаролари учун ҳам бир қатор қулайликларни юзага келтиради.
Жумладан, Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидан Жалолобод вилоятига ўтиш учун шу вақтга қадар 120 км масофа босиб ўтилган бўлса, энди ушбу масофа 101 километрга қисқариб, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит тарзида атиги 19 км ҳаракатланиш кифоя.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Қорасув” назорат-ўтказиш пункти очилишга тайёрланаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси