14 йил олдин ёпилган Қирғизистон-Ўзбекистон чегара пункти очилади (фото)

Жамият

image

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Қорасув” назорат-ўтказиш пункти очилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Турмуш.кз” хабар берди.

Президент Садир Жапаровнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаевга кўра, мазкур пункт фойдаланишга топширилса, “Дўстлик автодорожний” назорат-ўтказиш пунктида юкланиш камаяди.

Реконструкция ишлари доирасида “Қорасув” назорат-ўтказиш пунктигача бўлган йўллар кенгайтирилган. Бугунги кунда назорат пункти очилишга тайёр. Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ушбу пункт орқали давлат чегарасини кесиб ўтади.

Бундан ташқари, Элчибек Жантаев бошчилигидаги делегация Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Интимак” назорат-ўтказиш пункти яқинида тикланаётган кўприкни кўздан кечирган. “Қорасув” назорат-ўтказиш пункти 14 йил олдин, “Интимак” назорат-ўтказиш пункти эса 2004 йилдан бери ёпиқ эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон-Ўзбекистон пункт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар