Қорақалпоқ ўтови Гиннесс рекордлари китобига киритилди
Жамият
−
23 Август
7257Нукус шаҳри ҳудудидаги “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.
Кеча, 22 август куни “Оқ қуш” мажмуасида Гиннес рекордлар китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БААда блог юритувчи ўзбекистонлик Фотима Ҳасанова бир саҳнада 75 миллат вакилларини жамлаб, Гиннеснинг 2024 йилги рўйхатига киритилган биринчи ўзбек бўлганди.