Қорақалпоғистондаги “заправка” 2,8 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади
3-саҳифа
−
24 Январь
2201Қорақалпоғистон Республикасида 2,8 млрд сўмлик энергия ресурсларини ўғирлаган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Қораўзак туманида ўтказилган терговга қадар текширувда “Қ.М.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ташкилотнинг автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатган. Улар жами 1,1 миллион куб метр табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 2,8 миллиард сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 1,2 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланганди. Иссиқхона эгаси табиий газ тармоғига ҳисоблагичсиз, яширин йўллар билан резина шланг орқали тўғридан-тўғри уланиб, “зангори ёқилғи”дан нолегал тарзда фойдаланиб келгани маълум бўлди.
LiveБарчаси