Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимига қўл кўтарган шахс процессуал тартибда ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистонда Йўл-патруль хизмати ходимига қўл кўтарган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 21 май куни ЙПХ инспектори Тўрткўл тумани Мустақиллик кўчаси бўйида хизмат олиб бораётганида ўша йўлда ҳаракатланиб келаётган Матиз русумли автомобилни шубҳали бўлгани учун тўхтатиб, ҳайдовчисидан ҳужжатларини сўраган.

"Ҳайдовчи “Сен нимага менинг олдимга чиқасан” деб, уни қўллари билан уриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган", дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ва 277-моддасининг (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит BYD автомобилида ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, уни уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Қорақалпоғистон Тўрткўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made