Қорақалпоғистонда яна портлаш содир бўлди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 31 январь куни соат 07:55 да Нукус тумани “Октерак” маҳалласида жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Ҳодиса жойига зудлик билан туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Портлаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда чақнашнинг сабаби ва зарар миқдори аниқланаётгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан газдан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади”, дейилади ФВВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 январь куни Нукус шаҳрида жойлашган 4 қаватли уйда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида кучли портлаш содир бўлган эди. Воқеа оқибатида уй вайроналари остидан 5 кишининг жасади топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қорақалпоғистон Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг