Қорақалпоғистонда навбатдаги коронавирусдан даволанаётганлар соғайиб чиқди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 15 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг бири (35 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлиб, Қозоғистондан келган, иккинчиси эса (36 ёшли эркак) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган. Иккиси ҳам карантинга олинган ва коронавирус инфекцияси аниқланиши билан шифохонага ётқизилган.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 110 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 112 нафарга етди ҳамда ушбу ҳудудда ҳозирда 8 нафар бемор даволанмоқда. Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2158 нафарни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг