Қорақалпоғистонда қизнинг расмларини интернетда тарқатиш билан “шантаж” қилган эркак ушланди
Жамият
−
29 Апрель 2023
5965Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қизнинг суратларини тарқатиш билан таҳдид қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Қўнғирот туманида яшовчи Э.А. (аёл) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан унинг суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали қўрқитиб, пул талаб қилган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қўнғирот туманида яшовчи 38 ёшли (эркак) Р.С. содир этгани аниқланди. Унга кўра, Р.С. Telegram мессенжерида нотаниш профил орқали Э.А.га расмларини жўнатиб, 5 000 000 сўм пул талаб қилган. Шунингдек, агар пулларни бермаса, суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишини айтиб қизни қўрқитган.
Р.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси