Қорақалпоғистонда бола “Hot lunch”дан заҳарландими? “СЭС” изоҳ берди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида икки нафар боланинг тез тайёр бўлувчи “Hot lunch” вермишелидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот котиби Саидова Мафтуна билан боғланди. 

Маълум қилинишича, заҳарланиш оқибатида шифохонаган ётқизилган бир нафар бола вафот этган, иккинчисининг эса аҳволи яхши. Масъулнинг таъкидлашича, заҳарланишга “Hot lunch” лапшаси сабаб бўлмаган.

“Тез тайёр бўлувчи “Hot lunch” лапшаларининг бу ерда ҳеч қандай алоқаси йўқ. Иккала бола ҳам зарарли уй ҳайвонларини ўлдириш учун бериладиган “Маргимуш” дорисидан заҳарланган”, дея урғулади Мафтуна Эргашева.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган навбатдаги видеода эса ўзини такси ҳайдовчиси дея таништирган эркак “болалар “Hot lunch”деган заҳарланди” деган маълумотни тарқатганини тан олди ва бу ёлғон ахборот бўлганини таъкидлади.

Маълумот учун, ёлғон ахборот тарқатган шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) билан жавобгарликка тортилади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

заҳарланиш Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг