Қорақалпоғистонда 3 млн 500 минг тонна сабзавот етиштирилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 17 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди.

Унга кўра, республикада қарийб 172 минг гектар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига сабзавотлар экилади ҳамда 3 млн 500 минг тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади. 

Шундан, 23 минг гектар ерга пиёз, 18 минг гектарга сабзи экилади.

Жами 31 минг 500 гектар ердан 667 минг тонна полиз экинлари, 47 минг гектардан 1 млн тоннадан кўпроқ картошка, 26 минг 700 гектардан 80 минг тонна дуккакли экинлар олиш режалаштирилган.

Жами етиштирилган маҳсулотларнинг деярли 5 млн тоннаси ички истеъмол учун, 690 минг тоннаси экспортга йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг