Қорақалпоғистон: 29 абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 83 минг доллар олган шахс ушланди
3-саҳифа
−
24 Сентябрь 2021
4594Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Р.Э. бошқа бир фуқаро Ш.га гўёки ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништирган. Шундан сўнг, фуқаро Р.Э. унга “Али” исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб қўйишини айтган.
Давлат тест маркази “ходими” жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 83 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар айниқса август ойида кўп учрайди ва қўлга тушади. Жумладан, Aндижон давлат университети катта ўқитувчиси ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1400 доллар олаётган вақтда қўлга тушган. Бундан ташқари,Тошкент, Фарғона ва Наманганда ҳам шундай ҳолатлар қайд этилганди.
LiveБарчаси