Ўқишга киритишни ваъда қилган Aндижон университети ўқитувчиси ушланди
Жамият
−
10 Август 2021
4490Aндижон давлат университети катта ўқитувчиси ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олаётган вақт қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Қўрғонтепа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Aндижон давлат университети катта ўқитувчиси У.Қ. фуқаро М.нинг фарзандини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қирғизистон Республикасидаги университетлардан бирига, “Стоматология” йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўймоқчи бўлгани аниқланган. Эвазига 1 400 AҚШ доллар пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Ў. бошқа бир фуқаро Н.ни Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига танишлари орқали ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган. “Хизмат”и эвазига 1 100 AҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси