Учта вилоятда ўқишга кириб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
3-саҳифа
−
10 Август 2021
4507Тошкентда Юридик университетига, Фарғонада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига, Наманганда Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятдаги университетлардан бирига ўқишга киритишни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тошкентда абитуриентни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, хизмати эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилди. Ушбу ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Маълум бўлишича, ушбу шахс пулларни Тошкент давлат педагогика университетининг собиқ ўқитувчисига бериши керак бўлган ва тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс ҳам пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда, Тошкентдаги университетлардан бирининг кафедра мудири бошқа бир шахсдан унинг танишини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Ўқишга киритиш эвазига ундан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга тушган.
ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоятдаги институтлардан бирининг талабаси маҳаллий фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига ундан 5 минг АҚШ долларини олганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, талаба ушбу пулларни ўзи тахсил олаётган институтнинг сиртқи бўлими бош мутахассисига бериши керак бўлган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Намангандаги университетлардан бирининг магистранти 2,5 минг АҚШ доллари эвазига бошқа бир фуқарони Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятдаги университетлардан бирига Иқтисодиёт йўналишига ўқишга киритиб, 1-босқични тамомлаганлик ҳақидаги маълумотномани тайёрлатиб беришни ваъда қилади.
Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 2,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь