Қорақалпоғистон воқеасининг 35 нафар айбланувчиси уйига қайтди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласи бағрига қайтарилди. Бу ҳақда Мустақил комиссия жамоатчилик кенгаши хабар бермоқда.

Комиссия томонидан фуқаролар мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг учинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Шу тариқа айбланувчилар Комиссия аъзолари таклифи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан, бугун, 1 ноябрь куни қамоқдан озод этилади.

Бундан олдин, шу йилнинг  30 август куни 34 нафар, 13-14 октябрь кунлари 38 нафар айбланувчи Мустақил комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида оиласи бағрига қайтарилган эди.

Маълумот учун, Мустақил комиссия ташаббуси билан шу райтга қадар яқинлари бағрига қайтарилган Қорақалпоғистон айбланувчилари сони жами 107 нафарни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг